Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

«Навбаҳор» Ўзбекистон U-21 терма жамоаси билан назорат учрашуви ўтказди

Баҳо:
+ | -

Бугун Суперлиганинг 2-босқич баҳсларига пойтахтимиз Тошкентда тайёргарлик кўраётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби  айни пайтда “Чиғатой” спорт базасида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-21 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Мазкур ўйинда жамоамиз устози Илҳом Мўминжонов Ўзбекистон U-23 олимпия таркибида Осиё ўйинларида иштирок этган дарвозабон Ботирали Эргашев, ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев, шунингдек, енгил жароҳатлари борлиги сабабли,  ярим ҳимоячи Илҳом Бойдедаев ва ҳужумчи Азамат Алланиёзовнинг хизматларидан фойдаланолмади. Аммо қолган барча асосий таркиб футболчилари ҳамда ёш ўйинчиларни майдонга туширди.

Баҳс U-21 терма жамоамизнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.   “Лочинлар”га қарши кечган назорат-синов баҳси Суннатилла Абдурасулов бошчилигидаги U-21терма жамоамиз учун Хитойда ўтказиладиган халқаро мусобақа олдидан футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини яхшилаб олиш учун  ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаган бўлса, “Навбаҳор” аъзоларига ўйин амалиётини сақлаб туриш учун ёрдам берганлиги эҳтимолдан холи эмас.     

Жамоамиз Тошкентдаги йиғинни эртага якунлайди.Шундан сўнг Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги байрами муносабати билан “Навбаҳор” аъзолари қисқа муддатли таътилга чиқишади.   

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:02, 30.08.2018.
Ўқилди: 3595 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» кийиниш хонасидаги жанжалдан кейин Килиан Мбаппенинг реакцияси маълум бўлди (видео) [5266]

Вальверде Тчуамени билан низо сабабини тушунтирди [3520]

«Реал» Вальверде ва Тчуамени машғулотда иштирок этган суратларни эълон қилди (фото) [3101]

«Реал» бош мураббий лавозими учун уч нафар якуний номзодни танлаб олди [2807]

«Манчестер Сити» ҳимоячиси «Барселона» учун арзон вариант бўлиб турибди [1774]

Килиан Мбаппе жамоадошлари ҳақида Флорентино Пересга маълумот етказган [1766]

«Абдуқодир Ҳусанов яқин вақт ичида «Реал», «Барселона» ва «Бавария» нишонига айланади» — «Сити» собиқ футболчиси [1706]

«Реал» Вальверденинг аҳволи ҳақида маълумот берди [1696]

«Реал» футболчилари Альваро Арбелоага ҳақоратли лақаб қўйишди. Мураббий эса уларни жазолади [1647]

Моуриньо Мбаппе учун алоҳида режа тайёрлаб қўйган — манба [1637]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик