Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган XVIII ёзги Осиё ўйинларининг 31 август кунидан ўрин олган мусобақаларида 22 нафар спортчиларимиз яккалик ва жамоа ҳолда 7 спорт тури бўйича баҳс олиб боришади.
Мусобақалар, уларнинг Тошкент вақти билан бошланиш соатлари ҳамда унда иштирок этувчи спортчилар билан таништирамиз.
Самбо
А.Раҳматуллаев. 52 кг. Финал. 13:00 Н.Гулова. 48 кг. Финал. 13:00Дзюдо. 07:00 – 10:00, 14:00 – 16:00
Н.Юлдашева. -78 кг. Саралашдан – финалгача. Рината Илматова. +78 кг. Саралашдан – финалгача. Ш.Собиров. -90 кг. Саралашдан – финалгача. Ш.Жўраев. -100 кг. Саралашдан – финалгача. Б.Олтибоев. +100 кг ортиқ. Саралашдан – финалгача.Бокс.
Ж.Латипов. Яримфинал. 12:00 Ш.Абдурасулов. Яримфинал. 12:30 Б.Батуров. Яримфинал. 13:15 Ҳ.Дўсматов. Яримфинал. 16:00 М.Мирзахалилов. 16:45 Й.Холдаров. 17:00 И.Мадримов. 17:45Велоспорт-трек
А.Измайлов, Х.Холмуратов. Финал. 12:08Байдарка ва каноэда эшкак эшиш
А.Гулиев, Э.Мамадалиев. Иккиталик. С2 × 200 м. Саралаш. 08:10 О.Умаралиева. Яккалик К1 × 200 м. Саралаш. 07:20 Д.Раҳматова. Яккалик С1 × 200 м. Саралаш. 07:00Сувга сакраш
Д.Ботиров. 3 метрдан сакраш. Саралашдан – финалгача. 11:55Триатлон
А.Ҳакимова. Индивидуал стандарт. Финал. 05:30 – 08:0030 август куни бўлиб ўтган мусобақаларда Ўзбекистон делегацияси 8 та медални қўлга киритди.
Каноэда 1000 метр масофага эшкак эшишда ўзбекистонлик тажрибали спортчи, Осиё ўйинларининг 3 карра ғолиби Вадим Меньков тенгсиз бўлиб, тўртинчи чемпионликни тантана қилди.
Каноэда эшкак эшиш бўйича Дилноза Раҳматова ва Нилуфар Зокирова жуфтлиги аёллар ўртасида 500 метр масофага ўтказилган баҳсларда маррага иккинчи бўлиб етиб келишди ва кумуш медаллар билан тақдирланишди.
1000 метр масофага жуфтлик баҳсларида стартга чиққан Шаҳриёр Маҳкамов ва Шоҳруҳбек Аъзамов маррага учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медалига сазовор бўлишди.
1000 метр масофага каноэда эшкак эшган Нурислом Тўхтасин ўғли ва Серик Мирбеков жуфтлиги ҳам Ўзбекистон ҳисобига навбатдаги бронза медални қўшиб қўйишди.
Дзюдо баҳсларида -70 кг вазн тоифасида Гулноза Матниязова бронза медал олишга муваффақ бўлди.
Кураш мусобақасида -78 кг вазн тоифасидаги Кумуш Йўлдошева финалда мўғулистонлик Отгон Мункцецег билан беллашди ва ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Вакилларимиз Яҳё Имомов ва Шермуҳаммад Жандриев ўртасидаги финал баҳс Жандриевнинг 11:10 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва улар олтин ва кумуш медалга эга бўлишди.
30 август куни қўлга киритилган 8 медал эвазига Ўзбекистон делегацияси 53 медал билан олтинчи ўринга жойлашди. Айни вақтда Ўзбекистон ҳисобида 15 олтин, 19 кумуш ва 19 бронза бор.