Пепе “Интер” ярим ҳимоячиси Жоау Мариуни “Бешиктош”га чорлади.
Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатди. Италия клуби португалиялик футболчига ишонч билдирмаяпти. Бироқ, трансфер ойнаси ёпилгани сабаб уни жамода олиб қолишга мажбур.
“Бешиктош” Жоау Мариунинг хизматига қизиқиш билдирмоқда. Туркия клуби Пепедан ушбу трансферни амалга оширишда ёрдам беришини сўради.