Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Шунқор Абдурасулов ҳам финалда ютқазди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик боксчиларнинг бугунги финал жанглари бошланди. Тўртинчи боксчининг финали ҳам якунига етди. 

60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шунқор Абдурасулов мўғулуистонлик рақиби Эрденебат Цендбаатарга 3:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

Ҳакамларнинг баҳолари:
Шунқор Абдурасулов - Эрденебат Цендбаатар — 2:3 (28:28!, 27:29, 29:27, 28:28!, 29:37)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳасанбой Дўстматов ҳиндистонликка ютқазиб қўйган эди. Иккинчи жангда Жасурбек Латипов филиппинлик рақибини 3:1 ҳисобида таслим этди ва олтин медални расмийлаштирди. Сўнгра Миразизбек Мирзахалилов ҳам Шимолий Корея вакилини жароҳат эвазига ютган эди. 

Бугунги финал жанглари.

13:00. 64 кг. Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) - Баатарсух Чинзориг (Мўғулистон) 

13:15. 69 кг. Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон) - Бобо Усмон Ботуров (Ўзбекистон) 

13:30. 75 кг. Аманкул Абилхан (Қозоғистон) - Исроил Мадримов (Ўзбекистон).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:20, 01.09.2018.
Ўқилди: 4981 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.