Кириш Регистрация
24/05 19:00 Металлург 1-1 Навбаҳор
24/05 19:30 Олимпик 0-0 Андижон
24/05 23:45 Женоа 2-0 Болонья
25/05 00:00 Жирона 7-0 Гранада
25/05 17:00 Осасуна - Вильярреал
25/05 19:15 Реал Сосьедад - Атлетико
25/05 21:00 Ювентус - Монца
25/05 21:30 Альмерия - Кадис
25/05 21:30 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
25/05 23:45 Милан - Салернитана
26/05 00:00 Реал Мадрид - Бетис
26/05 17:00 Хетафе - Мальорка
26/05 19:15 Сельта - Валенсия
26/05 19:15 Лас-Пальмас - Алавес
26/05 21:00 Аталанта - Торино
26/05 21:00 Наполи - Лечче
26/05 23:45 Верона - Интер
26/05 23:45 Эмполи - Рома
26/05 23:45 Фрозиноне - Удинезе
26/05 23:45 Лацио - Сассуоло
27/05 00:00 Севилья - Барселона

Лопетегининг янги «Реал»и

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Испания миллий терма жамоасини Россияда ўтган футбол бўйича Жаҳон чемпионати бошланишига 1 кун қолганда, лавозимини ноиҳтиёрий тарзда тарк этган Хулен (Юлен) Лопетеги дунёнинг энг номдор жамоаларидан бири “Реал” Мадридда янги шартнома билан кутиб олинди. Испания терма жамоасидан кетиш унчалик чиройли бўлмади бу мураббий учун. Перес бобо қоп-қоп пул ваъда қилганда ҳар қандай мураббий ҳам рад жавобини беришга қийналишини кўп бора кўрганмиз. Лопетеги эса шошиб қолди ва “Реал” билан тузилган шартномани Жаҳон чемпионати тугагач эълон қилинглар деган гапни айтишга улгурмай қолди, чоғи. Аслида бу профессионал мураббийлар ва футболчилар, бир жамоани тарк этишдан олдин бошқа бир жамоа билан оғзаки келишувларга эришсаларда, буни амалдаги жамоани тарк этмагунча оммага ошкор қилишмасди. Хуленнинг футбол оламидаги ҳамин қадар обрўсини, Перес бобонинг қўрқмай ОАВга “Зидан бўлмаса бошқаси” қабилида қилган ҳаракати янаям унинг номи ҳақида ижобий бўлмаган фикрлар шаклланишига олиб келди.

Хўш, бу мураббий ким ўзи?! У қандай қилиб “Реал” постига келиб қолди?! Шунча машҳур мураббийлар турганда, ҳали тайинли натижага эришмаган, бисотида бирор номдор кубок бўлмаган мураббийни “20 асрнинг энг яхши футбол клуби”га олиб келишдан мақсад нима эди?!

Ла Лига старт олди. Жамоалар 3-турни куни кеча якунлашди. Мадрид жамоаси чемпионат стартидан олдин шаҳарнинг бошқа бир жамоаси билан Европанинг яна бир соврини учун бўлган баҳсда ҳам майдонга тушди. Лопетегининг “Реал”ига қараб бир нарсани аниқ айтиш мумкин: МИНИ ИСПАНИЯ ТЕРМА ЖАМОАСИ! Кўплаб паслар, тўпни ўзида ушлаб туриш. “Реал” мухлислари хафа бўлишмасину, қайсидир нуқталарда бу ўйин тури менга “Барселона”нинг ўйинларини эслатиб юборяпти.

Зиданнинг “Реал”ида марказни кўпинча 3 ярим ҳимоячи эгалларди. Улардан бири тўлиқ ҳимояга қарашса бир майдон марказида қолган учинчи асосан Модрич ҳужумни бошлаш вазифаларини бўлиб олишганди. Қанотлар асосан қанот ҳимоячиларининг, яъни Марсело ва Карваҳалнинг ҳужумда қатнашишлари эвазига ярим ҳимояда баланс ҳосил бўларди. Лопетегининг 4 ўйинда кўрсатган ўйинда, биз икки марказий ярим ҳимоячиларни кўряпмиз. Уларнинг бири рақиб ҳужумини қайтаришга иккинчиси эса, ҳужум қайтганда ҳужумни бошлашга ҳаракат қиляпти ёки минимал талаб тўпни ўзида ушлаб туриш. Тўғри, мавсум энди бошланди, балки бу мавсум бошидаги алдовчи маневрдир, аммо кимсан Чемпионлар Лигасининг охирги 3 мавсуми ғолибининг ўйин услуби ҳақида гап кетяпти. Демак, бу вариант четга чиқади. Шуниси диққатга сазоворки, Лопетеги ўз ўйин фалсафасини футболчиларга тушунтира оляпти. Гап бошида бекорга, “Реал”ни мини Испания термасига ўхшатмадим. У негадир испан футболчиларига ён босаётгандек. Жаҳон чемпиони Рафаел Вараннинг УЕФА суперкубогида қилган биргина хатоси учун, у ҳозир захиради. Майдонда Начо! Бу биргина мисол бўлса-да, аммо етарлича мушоҳада чорлайди?! Қўлингизда Жаҳон Чемпиони ва Начо. Кимни танлайсиз?!

Шахсан мени, Начонинг майдонда Варан ўрнида ўйнаётганидан кўра, футбол оламида камёб бўлмиш “дирижер”лик билан шуғулланадиган Модричнинг кайфиятсиз ўйинни захирадан кузатаётгани. ОАВда Модрич “Реал” сафига кечроқ келгани айтиляпти. Шу сабаб тушмаётган эмиш. Хорватиянинг ЖЧ-2018 қилган ишларида Модричнинг ўрни қандай эканини футбол мухлисларига тушунтириш мен учун уят! Лекин унга нега жой йўқ?! Модричгая?!

Ҳужум чизиғида алоҳида мавзу. Бэйл ва Бензема гол уришяпти. Жамоа 4 ўйинда ҳам гол урди, 3 тасида ғолиб бўлди, бирида мағлуб. Аммо “Реал”нинг ўйинини охирги 9 йилдан бери кузатаётганлар билади, улар негадир ғоясиз ҳаракатланаётгандек. 9 йил Роналдуга тўп оширилди, ундан қолганларини Бензема, Бэйл ва қолган футболчилар бўлиб олишарди. Энди Роналду йўқ, улар тўпни тепишмоқда, аммо ҳужумдаги якдиллик, биз ўрганган бир ғоя атрофида бирлашиш кўринмаяпти.

Лопетеги учун январгача бўлган муҳлат жуда оғир кечади. “Реал” “Арсенал” эмаски, жамоа мураббийига қачондир ютган кубоги учун тинимсиз шартнома таклиф қилаверса. Бу гапимдан “Арсенал” мухлисларини ранжитиш ниятим йўқ, шунчаки “Лос бланкос” раҳбариятида сабр деган нарса жуда жуда кам. Охирги 10 йил ичида алмашиб кетган 15 дан ортиқ мураббийлар гапимнинг исботи.

Хуллас, январь ойида Лопетегининг “Реал”ини асл ғоясини тушунсак керак! У ҳаётидаги энг муҳим йилда. Ё обрў олади, ёки у ҳам Перес бобони ТВ дан томоша қилади.

Январгача...

Беҳруз Али.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:29, 04.09.2018.
Ўқилди: 10182 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.