"Челси" дарвозабони Кепа Аррисабалага янги клубга мослашиш жараёни ҳақида гапирди.
"Мен учун тўланган трансфер суммаси ўзимга босим ўтказмайди. У ҳозирги трансфер бозори шароитларидан келиб чиққан. Футболчиларнинг нархлари кундан кунга ортиб бормоқда.
Мен янги ҳаётга - янги шаҳарга, жамоага кўникиб боряпман. Ҳаамаси аъло, чунки молашиш жараёним енгил кечмоқда. Охирги йилларда испанлар бу ерда муваффаққиятга эришмоқдалар, бу нарса бу ерга янги келганлар учун фойдали бўлмоқда. "Челси" - йирик клуб, охирги йилларда ЕЧЛ, Европа лигаси ва АПЛда ғолиб чиққан. Бу жамоа қойилмақом футболчилар билан тўлган. "Челси"га ўтишим авантюра бўлган, аммо бу қадамни қўйганимдан бахтиёрман", - дейди Кепа.
Кепа шу ёзда "Атлетик"дан 80 млн ээвазига лондлонликлар сафига ўтган ва бу футбол тарихида энг қиммат дарвозабон бўлган эди. Бундан аввалги рекорд сал аввалроқ "Рома"дан "Ливерпуль"га ўтган Алиссонга тегишли эди - 75 млн евро.