Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Афсонавий Константин Цзю Тошкентга ташриф буюрди ва ёш боксчиларга мастер-класс ўтказди

Баҳо:
+ | -

Бугун пойтахтимиздаги «Универсал» спорт саройида бокс бўйича собиқ Европа ва жаҳон чемпиони, профессионал боксда ўз вақтида WBC, WBA, IBF йўналишларида чемпионлик камарига эгалик қилган Константин Цзю иштирокида мастер-класс ташкил этилди.

Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбир йиғилганлар ўртасида катта қизиқишларга сабаб бўлди. Маҳорат сабоқлари олдидан акробатик шоу намойиш этилди. Сўнгра тадбирнинг асосий меҳмони Константин Цзю даврага чиқиб келди ва ёш боксчилар билан машғулотлар олиб борди. Ўзбек боксининг эртанги кун эгалари ўтказилган маҳорат дарсларида ўзлари учун янги бўлган бир қанча билим ва кўникмаларни ўзлаштирдилар.

Ушбу мастер-класс тадбирни томоша қилиш учун ташриф буюрган фаҳрийлар ва мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларида бир олам таассурот қолдирди. Тадбир давомида мухлислар Цзю билан суҳбатлашиб, суратга ҳам тушишди.

Мастер-классдан сўнг ўтказилган кўнгилочар томошалар ҳам томошабинларга манзур келди. Тадбир якунида собиқ боксчига эсдалик совғалари тақдим этилди. Миллий олимпия қўмитаси номидан махсус совғани Бош котиб Жасур Матчанов топширди.

«Ёшим элликка яқинлашиб қолди. Аммо, ҳар куни машғулот ўтказаман. Чунки, ўзимга-ўзим ваъда берганман. Сизга ҳам маслаҳатим шу. Ўзингизга ваъда беринг ва буни амалга оширинг. Машғулотларни тўхтатманг. Ўз мақсадингиз сари интилишда давом этинг. Албатта орзуингизга эришасиз», – деди Цзю ўзбекистонлик ёш боксчиларга қарата.

Маълумотнома

Тўлиқ исми: Константин Борисович Цзю

Лақаби: Thunder from Down Under

Фуқаролиги: Россия, Австралия

Туғилган санаси: 1969 йил, 19 сентябрь

Туғилган жойи: Серов, Свердловск области.

Яшаш жойи: Россия, Москва.

Профессионал боксда: 34та жанг (31та ғалаба, 2та мағлубият, 1та жанг амалга ошмаган)

Ҳаваскор боксда: 282та жанг (270та ғалаба, 12та мағлубият)

Жаҳон чемпионатида:

1989 йил, бронза (Москва)

1991 йил, олтин (Сидней)

Европа чемпионатида:

1989 йил, олтин (Афина)

1991 йил, олтин (Гётеборг).

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 15:30, 05.09.2018.
Ўқилди: 3717 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.