Футбол статистикаси билан шуғулланувчи швейцариянинг CIES Football Observatory компанияси Европа клубларининг 2010 дан 2018 йилгача трансфер ишлари натижаларини эълон қилди.
Футболчи сотиш бўйича энг кўп пул ишлаган клуб "Монако". Монегасклар трансферлардан 950 млн евро ишлаб олганлар.
Бу борада кучли бешликдан "Ливерпуль" (683 млн), "Рома" (680 млн), "Барселона" (628 млн) ва "Реал" (625 млн) каби клублар ўрин олганлар.