Кириш Регистрация

Бугун кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун I Халқаро турнир ўтказилади

Баҳо:
+1 | -

Бугун, 6 сентябрь куни Кураш миллий спорт тури куни муносабати билан пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун I Халқаро турнири бўлиб ўтади.

Мусобақа эркаклар ўртасида мутлақ вазн тоифасида ташкил қилинади. Унда жаҳоннинг 40га яқин мамлакатидан спортчилар иштирок этиши кутилмоқда. Баҳсларда саккиз нафар ўзбекистонлик полвон қатнашади.

Турнирнинг соврин жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Биринчи ўрин эгаси 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритади. Иккинчи ўрин 25 000 АҚШ долларига эга бўлса, учинчи ўринни банд этган полвонлар ўз ҳисобларини 10 000 АҚШ доллари билан бойитиб оладилар. Шунингдек, 5-8 ўринни эгаллаган спортчилар ҳам 1250 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан тақдирланадилар.

Баҳсларга бугун соат 16:00да старт берилади. Тантанали очилиш маросими эса соат 17:00да бошланади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 12:22, 06.09.2018.
Ўқилди: 2933 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6187]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5115]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3519]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2592]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2150]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2099]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2052]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2034]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [1989]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [1964]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.