Франция терма жамоаси аъзоси Поль Погба жамоадоши Антуан Гризманнинг “Олтин тўп”га муносиб эканлигини таъкидлади.
“Гризманн билан гаплашдим, у “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун нима қилиш керак бўлса, барчасини бажарди. Унинг ҳаракатлари шахсий совринларга муносиб бўлиш учун етарли. “Олтин тўп”ни Гризманн олиши керак эди, у ҳозир ажойиб формада”, деди Погба.