Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

"Динамо" (Самарқанд) Тожикистонга жўнаб кетди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш борасида икки томонлама кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг март ойида Душанбедаги ташрифлари доирасида икки давлат ҳукуматлари ўртасида тузилган келишувларга мувофиқ, Самарқанд ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти ўртасидаги йирик бизнес форуми ва тадбирлар доирасида апрель ойида Самарқандда “Динамо” – “Хўжанд” (2:2) ўйини ҳам ўтказилганди.

Август ойида эса Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Тошкентдаги расмий давлат ташрифи чоғида ҳукуматлар ўртасида имзоланган битимлар, хусусан Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода ўртасида имзоланган келишувга мувофиқ, 7-9 сентябрь кунлари Сўғд вилояти маркази Хўжанд шаҳрида Сўғд ва Самарқанд вилоятлари ўртасида йирик бизнес форуми, самарқандлик тадбиркорлар маҳсулотлари кўргазмаси, икки давлат санъаткорлари иштирокида концерт дастури ва футбол учрашуви ташкил этилади. Шунингдек, Самарқанд делегацияси 9 сентябрь куни – Тожикистон Мустақиллигининг 27 йиллик байрам тадбирларида иштирок этади.

“Динамо” жамоаси Самарқанд вилояти делегатция таркибида бугун эрталаб Тожикистонга жўнаб кетди.

“Хўжанд” ва “Динамо” ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 7 сентябрь, соат 17:00да Хўжанддаги марказий стадионда бошланади. Учрашувда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзодалар иштирок этиб, ўйинни расман бошлаб беришлари кутилмоқда.

Халқаро Ўртоқлик учрашуви.

7 сентябрь (жума)

«ХЎЖАНД» (Тожикистон) – «ДИНАМО» (Ўзбекистон)

Бош ҳакам: Хуршед Дадабоев (Хўжанд)

Ўйин бошланиш вақти: 17:00.

 

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 12:19, 07.09.2018.
Ўқилди: 2906 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.