Германия терма жамоаси ҳимоячиси Антонио Рюдигер Франция термаси аъзоси Бенжамин Павардан узр сўради. Эслатиб ўтамиз, футболчи кечаги Бундестим ва Франция учрашувида Антонио Паварнинг бўйнини босиб ўтиб кетганди.
“Бенжамен, мени кечир! Мен бундай бўлишини хоҳламаган эдим. Мен ундан дарҳол кечирим сўрадим. Фурсатдан фойдаланиб, Бенжаминга соғлиқ тилайман”, деб ёзади Антонио.