“Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн фаолиятини АҚШда якунлашни истаётгани ҳақида айтди.
“Агар Бекхэм ўзининг жамоасига таклиф қилса, йўқ демасдим. Фаолиятимни АҚШда тугатмоқчиман.
Бу Майами ёки Лос-Анжелес бўладими буни ҳозирча билмайман. МенгаАҚШнинг маданияти ва менталитети ёқади”, – дейди Гризманн.
Маълумот учун, Гризманнинг “Атлетико” билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.