Дания терма жамоаси ва "Ювентуса" клубининг собиқ ҳужумчиси Никлас Бендтнер таксичи билан жанжаллашгани учун ҳибсга олинди.
Adresseavisenхабарига кўра, воқеа Копенгагенда бўлган. Бендтнер таксичи билан муштлашган ва унинг жағини синдирган. Жабрланувчи шифохонага мурожааат қилган ва операция қилинган.
Ҳайдовчи ишлайдиган компания менежери полицияга ариза топширган.
30 ёшли Бендтнер ҳозирда норвегиянинг "Русенборг" клубида ўйнамоқда.
Таъкидлаш жоиз, бу футболчи аввал ҳам таксичилар билан анжаллашган. 2014 йилда салоннинг ўзида таксичининг шимини учиб юбориб, уни ҳақоратлаган.