Италиянинг “Интер” клуби жамоанинг 18 ёшли футболчиси Лоренцо Гавиоли билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар бермоқда.
Ҳавбек “Интер”нинг ёшлар клубида тўп сурмоқда. Футболчи янги шартномасини 2022 йилгача узайтирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жамоа бош мураббийи Лучано Спаллети ҳам шартномасини узайтирганди.