Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Cардор Мирзаев: «Мухлислар чемпионатимизнинг ҳал қилувчи ўйинларида асло зерикиб қолишмайди»

Баҳо:
+ | -

Бугун "Локомотив" Pepsi Суперлига 2 босқич доирасидаги дастлабки учрашувини ўтказади. Бу сафар "темирйўлчилар"га Бекобод шахри шарафини ҳимоя қилувчи жамоа– "Металлург" рақиблик қилади. 

"Локомотив"нинг етакчиларидан бири Сардор Мирзаев мазкур ўйин олдидан клуб расмий сайтига ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Куни кеча жамоамизнинг кўп футболчилари қатори мен ҳам клуб машғулотларига келиб қўшилдим. Бизни олдинда "Металлург"га қарши  жиддий тўқнашув кутиб турибди. Ушбу матч олдидан асосан тикланиш машғулотлари ўтказдик. Сабаби Миллий терма жамоа йиғини ва ўйин ўртасида унча катта вақт йўқ эди. Умуман олганда, Суперлигамизнинг 2 босқичига тайёрмиз, дея оламан. Бундай даражадаги учрашувларда майдонга тушиш ҳамиша ёқимли. Мухлислар ҳам чемпионатимизнинг ҳал қилувчи ўйинларида асло зерикиб қолишмайди. Бу йил ҳисобидан бизга қарши "Металлург" яхши қаршилик кўрсата олди. Рақибимиз ўз уйида яхши ўйин кўрсатади. Биз ҳам ўз навбатида ушбу ўйинда максимум натижа учун ҳаракат қиламиз. Ҳали олдинда бизни улкан ғалабалар кутаётганига ишончим комил, - деди тажрибали футболчи клуб расмий сайтига.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 14:06, 14.09.2018.
Ўқилди: 2012 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7122]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3942]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3342]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3198]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3155]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2597]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2302]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1607]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1555]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик