Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Суперлига. Намангандаги марказий ўйинда 6 та гол урилди

Баҳо:
+1 | -

Бугун, 14 сентябрь куни Наманган шаҳридаги “Марказий” стадионда Суперлиганинг марказий ўйини дея таърифланаётган “Навбаҳор” ҳамда “Пахтакор” ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Ўйинда 3:3 ҳисоби қайд этилди.

Бугун ўйинни стадионда бевосита томоша қиламан дея 22650 нафар мухлис ташриф буюрди, уларнинг кўпчилиги асосан маҳаллий мухлислар бўлиб, “Навбаҳор” балки олқишлар эвазига сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди.

Ўйинга келадиган бўлсак, 40-дақиқада Аюбхон Нўмонов мезбонларнинг дастлабки голини урди. Шундан сўнг, Драган Черан ҳисобни тенглаштирди, ўйин қизиганидан-қизиганча голларга бой бўлди. 72-дақиқада Исмоил Гонсалвеш пенальтидан унумли фойдаланиб “Пахтакор”нинг 2-голига муаллифлик қилди. Шундан сўнг ҳужумга зўр берган мезбонлар 76-дақиқада Азиз Турғунбоевнинг фаоллиги эвазига яна мувозанатни тикладилар. Бироқ орадан 4 дақиқа ўтиб, Фарруҳ Сайфиев “Пахтакор”нинг 3-голини урди.

Шунга қарамай, умидини сўндирмаган “Навбаҳор” қўшимча дақиқаларда Игорь Голбаннинг голи туфайли марказий ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди. Шу тариқа, ўйинда 3:3 ҳисоби қайд этилди.

Суперлига, 23-тур.

“Навбаҳор” – “Пахтакор”  3:3.

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Руслан Серазиддинов, Алишер Усмонов, Акмал Раҳимов.

ГолларАюбхон Нўъмонов(40), Азизбек Турғунбоев(76) Игорь Голбан (90) – Драган Черан(48),  Исмоил Гонсалвеш (72, пенальти), Фаррух Сайфиев(80).

“Навбаҳор”: 1.Ботирали Эргашев, 5.Игорь Голбан, 7.Шерзод Каримов, 10.Азизбек Турғунбоев, 8.Аюбхон Нўъмонов, 9.Дилшод Жабборов (14.Илҳом Бойдедаев, 83), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзам Алиев, 24.Даврон Ҳошимов, 30.Дарко Никач (Азамат Алланиёзов 90+2), 44.Дарко Станоевич.

Захира: 45.Акбар Тўраев, 15.Азамат Алланиёзов, 17.Сардор Сулаймонов, 27.Равшан Дўсматов, 33.Томислав Пайович, 35.Дилшод Ҳамроев, 77.Музаффар Абдуллаев, 99.Сарвар Солиев.

“Пахтакор”: 25.Элдорбек Суюнов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Шерзод Аъзамов, 7.Азим Аҳмедов, 8.Дилшод Раҳматуллаев, 9.Жалолиддин Машарипов (Жасур Яхшибоев, 88), 11.Исмоил Гонсалвеш (21.Камолиддин Тожиев, 85), 15.Егор Кримец, 34.Фаррух Сайфиев, 69.Драган Черан, 77.Тиаго Безерра

Захира: 12.Александр Лобанов, 3.Хожиакбар Алижонов, 6.Жаҳонгир Аҳмадов, 10.Жамшид Искандеров, 18.Баҳром Абдураҳимов, 22.Жасур Яхшибоев, 29.Владимир Козак, 88.Игорь Сергеев.

Огоҳлантиришлар: Егор Кримец 29, Даврон Ҳошимов 29.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:54, 14.09.2018.
Ўқилди: 6758 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.