АПЛнинг 5-турида "Челси" ўз майдонида "Кардифф"ни тор-мор қилди (4:1).
Маурицио Саррининг жамоаси чемпионатни 5 та ғалаба билан бошлади ва жадвалда карвонбошилик қилмоқда.
Италиялик мутахассис АПЛ тарихида мусобақани бешта ғалаба билан бошлаган тўртинчи мураббийга айланди.
Саригача бундай натижани Карло Анчелотти ("Челси", 2009/10), Хосеп Гвардиола ("Манчестер Сити", 2016/17) ва Крэйг Шекспир («Лестер, 2016/17) каби мутахассислар кўрсатганлар.