"Милан" ҳужумчиси Гонсало Игуаин Италия чемпионатининг 4-турида "Кальяри"га қарши ўйинда ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифи бўлди (1:1).
Бу 30 ёшли футболчининг "Милан"га ўтганидан сўнг илк голи бўлди.
Игуаин "Милан" томонидан "Ювентус"дан бир мавсумга ижарага олинган. Ижара нархи 18 млн евро. Миланликларда футболчини кейинчалик 36 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи бор.