Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Превью. «Пахтакор» – «Локомотив»

Баҳо:
+ | -

18 сентябрь куни Ўзбекистон Кубоги чорак финалида "Пахтакор" "Локомотив"ни қабул қилади.

Чемпионлик учун курашда ҳам асосий рақиблар қаторида бораётган жамоалар энди кубок ярим финалига ким йўл олишини ўзаро тўқнашувда ҳал қилиб олишади.

Шу сабабли учрашувнинг аҳамияти Суперлигадаги беллашув каби анча юқори бўлишига шубҳа йўқ. Жамоалар ҳозирга қадар кубок баҳсларида фақат бир бор дуч келишган. 2014 йил "Локомотив" икки ўйин натижасига кўра устун келган - 0:1 ва 2:2.

"Пахтакор" Ўзбекистон Кубогини 11 марта қўлга киритган ҳолда бу борада рекордчи саналади. Энг яқин таъқибчи "Бунёдкор" бўлиб, бу жамоа 4 бор кубокда зафар қучган. "Пахтакор" кубокка 2001-2007 йилларда қаторасига 7 марта эга чиққан. "Локомотив" эса бу мусобақада 3 бор муваффақиятга эришган.

"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасида Ўзбекистон Кубогидаги дерби 18 сентябрь, сешанба куни 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 12:09, 17.09.2018.
Ўқилди: 3003 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3851]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3383]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2875]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2753]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2727]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [2475]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2373]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2322]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2260]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2036]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик