Мюнхенинг “Бавария” клуби “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Сон Хин Минга қизиқиш билдирмоқда.
Германия клуби жанубий кореялик футболчини келаси ёзда сотиб олмоқчи.
Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатди. Сон яқинда “шпорлар” билан шартномасини узайтирди. Лекин, мюнхенликларга бунинг қизиғи йўқ.
Эслатиб ўтамиз, ушбу футболчи аввалроқ “Байер”да ҳам ўйнаган.