"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 5-турида "Фулҳэм" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:0) шогирдларининг ўйини ҳақида фикрларини билдирди.
"Оддий ҳолатларда хатоларга йўл қўйилса, ўзимни ушлаб туролмайман. Ўйинчи оддий ҳолатда ортиқча узатма берса, финт қилса, тўп узатишда хато қилса жаҳлим чиқади ва ўз футболчимдан ҳафсалам пир бўлади. Улар буни яхши биладилар, биз бу ҳақида кўп гаплашганмиз", - дейди Гвардиола.