Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари билан танишув. Қорақалпоғистон Республикаси

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги “Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 410-сонли Қарори ҳамда, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2018 йил 3 августдаги “Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига қабул қилиш бўйича” 128-и/ч сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб академияларга қабул жараёни бўлиб ўтди.

Республиканинг 12 вилояти ҳамда Қорақалпоғистон болалар ва ўсмирлар футбол академиясига имтиҳонлар 4 августдан 22 август кунига қадар давом этди. 2001-2007 йиллар оралиғида туғилган, футболга ихлосманд болалар ва ўсмирлар 2 босқичдан иборат имтихонларни топширдилар. Ҳар бир йил бўйича имтихонларни энг муваффақиятли топширган футболчилар академияларга қабул қилинди. Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига қабул қилинган болалар ноябрь ойида пойтаҳтда ташкил этилган мусобақада вилоят терма жамоаси сафида иштирок этадилар ҳамда, улардан энг иқтидорлилари Республика болалар ва ўсмирлар футбол академиясида ўқишини давом эттириш имкониятига эга бўлади.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий веб саҳифаси орқали футбол ишқибозлари, саҳифамиз ўқувчилари ҳамда футбол академияларининг фаолияти билан қизиққан барча юртимиз аҳолиси учун ҳар бир академия ҳақида алоҳида маълумот бериб борилади. Бугун Қорақалпоғистон болалар ва ўсмирлар футбол академияси ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

- Қорақалпоғистон болалар ва ўсмирлар футбол академиясига ҳар бир ёш тоифасидан 22 тадан умумий 154 нафар ўқувчи қабул қилинди;

- Академияда ўқиш жараёни 2018 йилнинг 5 сентябрь кунидан бошланди;

- ҳар 3 ойда академия резерви учун кириш имтихонларидан ўта олмаган ёки умуман имтихонда қатнашмаган болалар учун қайта имтихонлар ўтказилади;

- ҳар 6 ойда Республика академиясига ўқишга ўтган ёки академияда фанларни ўзлаштира олмай имтихондан йиқилганларни ўрнини тўлдириш учун учун қайтадан академия резервидан спортчилар саралаб олинади;

- Академия директори: Абдуллаев Мансур Мақсудович;

- Академия манзили: Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон кўчаси;

- Маълумот учун телефон: +998999509669

Манба: ufa.uz
Киритилди: 04:37, 18.09.2018.
Ўқилди: 4391 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.