“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Валенсия”га қарши ўйинда қизил карточка олди.
Учрашув бош ҳаками Феликс Брих нимага асосланиб португалиялик футболчини майдондан четлаштирди.
Бу бўйича анча баҳс мунозара ўтказиш мумкин. Бу ерда Брих Роналдуни чаканаги билан ургани учун четлаштирдими, ёки Роналду жарима майдончасига югуриб киргани учунми? Ёки майдонда ётган Мурильони бошини силаб қўйганигами? Ҳакамнинг кўзи ўша вақтда бошқа эди ва ёрдамчи ҳакамни кўрсатмаларига кўра португалиялик футболчини майдондан четлаштирди. Икки футболчи ҳам тўпдан узоқда эди шунинг учун тўлиқ кадрдан аниқлашни иложи бўлмади.
Мана бу кадрда ҳакам бошқа тарафга қараётганди.
Роналду қизил карточка олганидан сўнг , дунёдаги ҳар бир инсон унга ачинга бўлса ажаб эмас.
Роналду аслида Муриольога нима деган?
Энди вазиятга тўхталсак. Криштиану шунчаки провокатсиянинг қурбони бўлди. “Валенсия” футболчиси қўполлик йўқ жойда йиқилди. Роналду эса, “Қўполлик йўқ эди-ку, ўхшамади қилиғинг, тур энди”, дегандек рақибининг бошини ушлаб қўйди.
Бунга ОАВлар қандай муносабат билдирди
Sky Sport Italia нашрининг маълум қилишича португалиялик футболчининг четлатилишига дарвоза ортида турган ёрдамчи ҳакам Марко Фритц сабаб бўлган.
Хабарга кўра, Брих Фритцдан қизил карточка бериш олдидан икки марта Фритцдан қизилга тортадими деб сўраган унга жавобан эса ҳа дея жавоб берган натижада Роналду четлатилди.
Журналистлар ҳакамларнинг лаб қимирлашига қараб, суҳбат маъносини тахмин қилишди, унга кўра, Криштиану Жейсон Мурильонинг сочидан тортганини муҳокама қилишган.
ESPN журналисти Маттео Боннети ҳакамнинг бу қарори ҳақида нима деди?
“Ҳакам ўйин назоратини қўлдан чиқарди. У бир ўзи учрашув тақдирини ҳал қилиб қўйди. Сиз шу ҳолат учун қизил карточка кўрсатяпсизми? Роналдунинг қўли Мурильога тегиб кетганигами ? Бу ҳақам учун шармандагарчилик”, – дейди Боннети.
Бу воқеа борасида “Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри нима дейди?
“Бу вазиятни ўрганиб чиқишга VAR кўмаклашди. Бундай жанжалдан кейин чемпионлар лигасида 10 киши бўлиб ўйнаш умидсизлик.
Биз мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди ва келаси ўйинда Роналду бизга етишмайди”, - дейди Аллегри.
Роналдунинг опаси ҳам бу воқега изоҳ берди
"Бу футбол учун шармандалик. Ҳақиқат юзага чиқади. Улар менинг укамни йўқ қилмоқчилар, аммо худо ҳеч қачон ухламайди", - дейди Катя.
Леанордо Бонуччи нима дейди?
"Оддий тўқнашув эди. Мурильо Роналдуга биринчи бўлиб қўлини қўйди, у жавоб қайтарди. Ҳамма нарса бўлиши мумкин, аммо биз кучли бўлишимиз керак. Роналду, асабийлашди”, - дейди Бонуччи.
Роналду “кекса синьора” таркибида илк бор чемпионлар лигасида ўйин ўтказган эди.
Қизил карточка олганидан сўнг 33 ёшли футболчининг реакцияларига эътибор беринг.
Криштиану ҳар қандай ҳолатда ҳам дисквалификация сабаб ЕЧЛнинг кейинги баҳсини ўтказиб юборади. Лекин, УЕФА форварднинг рақибга нисбатан ҳаракатларини атайлаб қилинган деб топса, уни 3та ўйинга четлаштириши мумкин.
Аброр Эшонхонов