Келаси йил футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати мусобақаси бўлиб ўтади. Бу йил қитъамизда ушбу мусобақанинг финал босқичига саралаш баҳслари ўтказилади.
Олдинроқ Марказий Осиё минтақаси саралашига Ўзбекистон мезбонлик қилиши ва унда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.
Декабрь ойида пойтахтимизда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионати саралаш баҳсларига Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг муносиб ҳозирлик олиб бориши учун тайёргарлик режаси ишлаб чиқилди. Аввало Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги мураббийлар штаби терма жамоа таркибини шакллантириб олиши талаб этилади.
Шу боисдан 22-27 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида футзал бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилади. Мазкур мусобақада терма жамоамизга номзод футзалчилар ҳаракатлари кўздан кечирилиб, иқтидорли футзалчилар саралаб олинади.
Мусобақада жами 9 та жамоа 3 та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боради.
Ўзбекистон кубоги тақвими: