Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян жароҳати сабаб “Эвертон”га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин.
29 ёшли футболчи “Ворскла”га қарши ўйинда тўпиғидан жароҳат олди.
Мхитарян жорий мавсум “Арсенал” сафида 5 ўйинда майдонга тушиб 1 та гол уришга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, “Арсенал” – “Эвертон” учрашуви 23 сентябрь, Тошкент вақти билан 20.00 бошланади.