"Реал" яримҳимоячиси Лука Модрич испан солиқ идораси билан келишиб олди, дея хабар беради El Mundo.
Хорватиялик футболчи солиқ тўламаганлик бўйича айбини тан олди. У 2013 йилда 290 минг евро, 2014 йилда 580 минг евро солиқни яширган. нди уларни қайтаришга мажбур.
Уни 8 ойга шартли қамоқ жазосига ҳукм қилдилар ва 350 минг евро миқдорида жарима тўлайди. У Люксембургдаги компания орқали пулларни олиб чиққан, компания директори эса - унинг хотини бўлган.
Модрич бу пулларнинг бир қисмини қайтарган. Таъкидлаш жоиз, Испанияда иқтисодий жиноятлар сабабли икки йилгача ҳукм қилинган қамоқ жазолари биринчи марта содир этилганда шартли ҳисобланади.
Бундай муаммога Лионель Месси, Криштиану Роналду ва бошқа футболчилар ҳам дуч келишган.