Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

А серия. VAR 3та голни бекор қилди, «Интер» сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетди

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 5-тури доирасида "Интер" сафарда "Сампдория" меҳмони бўлди. Мухлислар жуда қизиқарли ўйин гувоҳига айланишди. Ҳар иккала жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатишди, тўп майдон марказида деярли сақланиб қолмади.

Эътиборли томони, ҳакамлар бу ўйинда видеотакрорлар орқали 3та голни ҳисобга олишмади. Биринчи бўлимда "Интер" ҳисобни очганди, аммо голли ҳужумда офсайд юзага келгани аниқланди.

Ўйиннинг 86-дақиқасида Асамоа "Сампдория" дарвозасини ишғол қилди. Бироқ жамоадоши унга пас беришдан олдин тўп майдонни тарк этган экан. Орадан 3 дақиқа ўтиб мезбонлар гол уришди. Грегори Дефрель дарвозани ишғол қилишдан аввал тўпни офсайдда қабул қилган экан.

Учрашувга қўшиб берилган 4-дақиқада "Интер" ғалаба тўпини киритди. Жарима тўпи ўйинга киритилганидан кейин дарвозабон мушти билан тўпни уриб юборди. Марцело Брозович тўпни эгаллади ва 12 метрлардан кучли зарба билан дарвозани ишғол этди.

Ушбу ғалабадан кейин Спалетти жамоаси бироз ўзига келди ва 7 очко билан жадвалда 7-ўринга кўтарилиб олди.

Италия А серияси, 5-тур
Сампдория – Интер 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 90 Брозович.
Сампдория – Аудеро, Тонелли, Мурру, Берешиньски, Андерсен, Прат (Баррето, 59), Экдаль, Рамирес (Сала, 90), Линетти (Янкто, 59), Куальярелла, Дефрель.
Интер – Ханданович, Миранда, Шкриньяр, Д`Амброзио, Асамоа, Весино, Брозович, Наингголан (Валеро, 83), Кандрева (Кейта Бальде, 70), Политано (Перишич, 60), Икарди.
Огоҳлантиришлар: Линетти (6), Миранда (20), Валеро (90), Дефрель (90), Тонелли (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:44, 23.09.2018.
Ўқилди: 4271 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.