“Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду янги жамоасида навбатдаги 3-голини урди.
Айни вақтда “Ювентус” сафарда “Фрозиноне” клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Роналду ушбу ўйиннинг 81-дақиқасида гол урди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду “Сассуоло”га қарши ўйинда дубль муаллифига айланган эди.