"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси 2018 йил натижаларига кўра ФИФА тақдирлаш маросимига бора олмайдиган бўлди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, аргентиналик футболчи йилнинг энг яхши футболчисига давогарлар учлигига кирмаган. Аммо йилнинг энг яхши голи муаллифи номига номзод юлдуз шахсий сабабларга кўра уйида қолади.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА талқини бўйича энг яхши футболчи номига Криштиану Роналду ("Реал", "Ювентус"), Лука Модрич ("Реал") ва Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль") давогарлик қилмоқдалар.
The Best FIFA Football Awards шоуси бугун 24 сентябрь оқшомида Лодон шаҳрида бўлиб ўтади.