Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбекистонда таэквондо WTF тарғиботи янада кучайтирилади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жисмоний тарбия ва спорт масалаларига багишланган йиғилиш ўтказиб, мамлакатимизда спортнинг оммавийлигини ошириш, уни янада ривожлантириш бўйича истиқболдаги муҳим вазифаларни белгилаб бергандилар.

Юртбошимиз томонидан берилган бир қатор муҳим топшириқлар ижросини таъминлаш, уни амалга ошириш мақсадида бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясида катта йиғилиш ўтказилди.

Унда юртимизда таэквондонинг WTF йўналишини янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш, терма жамоа учун янги номларни саралаб олиш каби масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, аҳоли гавжум жойларда, жумладан марказий кўчалар, истироҳат боғларида таэквондони тарғиб қилиш, аҳолини спортнинг ушбу турига қизиқтириш, меҳрибонлик уйларида турли кўргазмали машғулотлар ўтказиш, қолаверса боғча-мактабларда таэквондо тўгарагини очиш бўйича фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилди.

Қолаверса, Ўзбекистонда илк маротаба 7-11 ёшли спортчилар ўртасида таэквондонинг курюги ва пумсе йўналишлари бўйича Республика биринчилиги ўтказилиши маълум қилинди. Қайд этиш лозимки, бунгача бундай ёшдаги таэквондочилар ўртасида ушбу йўналишлар бўйича Ўзбекистон чемпионати ташкил қилинмас эди. Бу қадам мамлакатимизда спортнинг ушбу тури ривожига ўз ҳиссасини қўшишига шубҳа йўқ.

Йиғилиш давомида яқинлашиб келаётган устоз ва мураббийлар куни муносабати билан таэквондо бўйича спортчиларни тарбиялаётган бир қатор мураббийларга эсдалик совғалари топширилди. Спортчиларимизнинг қўлга киритаётган ютуқларида устозларнинг ўрни беқиёс эканлиги алоҳида қайд этилди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:50, 29.09.2018.
Ўқилди: 1751 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.