Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Яна бир ўзбекистонлик боксчи АҚШда рақибини нокаутга учратди

Баҳо:
+ | -1

Ўзбекистонлик 23 ёшли Элнур Абдураимов бугун АҚШда профессионал боксдаги биринчи жангини америкалик Арон Жамил Холлисга қарши ўтказиб, рақибини нокаутга учратган ҳолда илк ғалабасини нишонлади. Бу ҳақда “Турон24” нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, Холлис бугун фаолиятидаги 12 жангида рингга кўтарилди ва саккизинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Элнур америкалик 30 ёшли боксчини нокаутга учратган бешинчи спортчига айланди. Шунингдек, 30 ёшли Арон проф рингга 2014 йил қадам қўйган ва жангларининг тўрттасида ғалабага эришган (2 таси нокаут билан) эди.

Маълумот ўрнида, Элнур Абдураимов шу пайтгача ҳаваскор боксда фаолият олиб борган. 2015 йил Доҳада ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. Бангкок ва Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатларида эса бронза ҳамда олтин медалларига эга чиққан эди.

Киритилди: 11:53, 30.09.2018.
Ўқилди: 3499 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.