Италиянинг “Лацио” клуби ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Футболчи билан англиянинг бирданига 3 та клуби қизиқмоқда.
23 ёшли футболчи учун “Манчестер Сити”, “Тоттенхэм” ва “Ливерпуль” клублари курашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сергей “Лацио” билан шартномасини узайтириши тўғрисида хабарлар тарқалган эди.