Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Элдор Сақаев: «Суперлига учун имконият «Андижон»да ҳам «Динамо»да ҳам бор»

Баҳо:
+ | -

“Динамо” – “Андижон” (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Элдор Сакаев ўйин борасидаги саволларга жавоб қайтарди.

- Бугун икки очко йўқотдик десак ҳам, 1 очкони қўлга киритдик десак ҳам бўлади. Сабаби, икки томонда ҳам гол уриш имкониятлари бор эди. Натижа нурсиз бўлсада, жанговар дуранг қайд этилди, деган бўлардим.

Ўйин охирида бир киши кам бўлиб қолганимиз ҳам зараримизга ишлади. Майдонда биз пешқадам эканлигимиз, “Динамо”нинг 5-ўринда эканлиги билинмади, сабаби Суперлига учун имконият икки клубда ҳам сақланиб қолинди.

Чиндан ҳам “Андижон”нинг сўнгги ўйинларда ғалаба қозона олмаётгани йигитларимизга ҳам руҳий жиҳатдан босим ўтказмоқда, таъсир қилмоқда. Бугун жамоа охиригача курашди, иродасини намойиш этди. Шундай ўйнашда давом этсак тез орада ғалабалар ҳам келади. Бугун жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган андижонлик мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдираман.

Мақсадимиз Суперлигага 1-ўрин билан чиқиш. Айнан шу вазифа учун курашаяпмиз. Охирги ўйинлардаги омадсизликлар боис, йигитлар бироз тушкун кайфиятда эдилар. Қолаверса, кубок доирасида “Бунёдкор”га қарши катта кучни сарф этганимиз ҳам таъсирини билдирмай қолмади.

Навбатдаги турдан бошлаб 4-давра бошланади. Ўйлайманки, 1-5-ўринларни эгаллаб турган жамоаларнинг барчаси якуний ўйинларда мақсади учун бор куч ва имкониятини ишга солади. Энди “Динамо”ни ўз уйимизда қабул қиламиз. Фақат ғалаба учун курашамиз.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 11:05, 01.10.2018.
Ўқилди: 2295 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [10459]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4692]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [3181]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2994]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2714]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [2516]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1983]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1621]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1550]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1473]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик