Туриннинг “Ювентус” клуби “Боруссия”нинг АҚШлик футболчиси Кристиан Пулишичга қизиқиб қолди. Бу ҳақда Calciomercato хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, “Юве” 20 ёшли футболчини келаси ёзда сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пулишичга “Ливерпуль”, “Челси” ва “Реал” клублари қизиқаётгани ҳақида хабар берган эдик. Футболчининг “Боруссия” билан шартномаси 2020-йил ниҳоясига етади.