Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Марадона Мессига Аргентина термасига қайтмасликни маслаҳат берди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоасининг муваффаққиятсизлиги учун доим уни айблаганлари учун терма жамоага қайтмаслиги керак.

1986 йилги жаҳон чемпиони Диего Марадона Мессига шундай маслаҳат бермоқда.

"Месси ҳаммамизни доғда қолдириб кетишини истайман. У Аргентинанинг жаҳон чемпиони бўлолмаганида айбдормас. Умидларимиз унга боғланган эди, аммо бунақаси бўлиб туради: пойгада пул тиккан отингиз маррага саккизинчи бўлиб келади. Формула1да Себастьян Феттель энг зўр машинага эга, аммо маррага Льюис Хэмилтон биринчи бўлиб келади.

Бугун Аргентина термаси мен ёки мухлислар учун ўйнамаяпти. Улар одамларда ҳиссиёт уйғотмаяптилар, буни йўқотдик, иштиёқ ўлди. Бор обрўимизни ҳожатхонага ташладик.

Мен Мессига терма жамоадаги фаолиятини тугатишни маслаҳат берган бўлардим. 15 ёшгача бўлган Аргентина термаси ютқазса - Месси айбдор, "Расинг" ва "Бока Хуниорс" ютқазса - Месси айбдор.Етар. Терма жамоа Мессисиз қандай ўйнар экан, кўрамиз", - дейди Марадона.

Манба: football.kulichki.net
Киритилди: 18:36, 01.10.2018.
Ўқилди: 3502 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4696]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3802]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3654]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3622]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2971]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2523]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2394]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2181]

Коференциялар лигаси. Шомуродов ва Файзуллаев майдонга тушган баҳсда Финляндия клуби билан дуранг ўйнади (видеошарҳ) [1849]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1770]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик