Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Орзулар ушалганда. 22 бахтли фарзандларимиз “Реал Мадрид” академиясида машғулот бошлади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик 22 нафар ёш иқтидор Мадрид шаҳрига етиб борди ҳамда “Реал” футбол академиясида машғулотларга киришди.

ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг йил бошида Испанияга қилган ташрифидан кейин “Реал” футбол академияси билан ҳамкорлик алоқаси йўлга қўйилганди. Бунинг мантиқий давоми сифатида шу йилнинг июнь ойида академиянинг уч мутахассиси Тошкентга келиб, икки ҳафта давомида ўзбекистонлик 300 нафар футболчи бўлиш орзусидаги болалар билан машғулот ўтказди.

Бунда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳар бир вилоятга тенг квота ажратган бўлиб, 300 нафар иқтидор эгалари бир қатор спорт шартлар асосида саралаб олинган. “Реал” академияси билан танишиш истагида бўлган болакайлар орасида соғлом рақобат бўлиши ҳамда таниш-билишчиликнинг олди олиниши муҳим фактор ҳисобланарди.

Тошкентда бўлган уч мутахассис 300 нафар тарбияланувчи орасидан 22 нафарини ўзи танлаб олди ва бу ишга ЎФА мутахассислари аралаштирилмади. Сентябрь ойи сўнгида эса ЎФА ўз ҳисобидан мазкур иқтидор эгаларини Мадридга жўнатди.

2004—2008 йиллар оралиғида таваллуд топган футболчиларимиз аввалига Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан экипировкалар қабул қилиб олганди. Мадрид шаҳрида улар “Реал” академиясига тегишли формалар билан сийланди. Эндиликда мазкур футболчилар “Реал” футбол клуби тарихи, ютуқлари билан яқиндан танишиш, унинг жаҳонга машҳур академияси фаолиятини ўрганиши, испаниялик бошқа мутахассислар қўл остида машғулот ўтказиши мумкин бўлади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакат футболидаги ёш иқтидорларни ҳар йили шунга ўхшаш лойиҳалар билан қамраб олишни режалаштирган. Улар нафақат футболга бўлган меҳр ва ватанпарварлик руҳида тарбия топиши, балки ўз орзулари йўлида парвоз қилиш имкониятига ҳам эга бўлишлари керак. Уларга кейинчалик катта футболга кириб бориш насиб этадими ёки йўқ — муҳим эмас. Муҳими, республикамиз болаларида бу каби лойиҳалар орқали чегараларнинг ювилиши, улар ўзларини жаҳоннинг машҳур клубларига жуда яқин ҳис қилиши ҳамда футбол уларнинг ҳаётида ёрқин хотираларга сабаб бўлишидир.

Мадриддаги машғулотлар ва тадбирлар юзасидан матбуот хизмати доимий хабардор қилиб боради. Келажакда ўзбекистонлик футболчиларнинг Европанинг кучли бешлик миллий чемпионатларида ҳам тўп суриш даражасига чиқиши учун бу дастлабки қадамчалар деб умид билдириб қоламиз.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 08:24, 02.10.2018.
Ўқилди: 4506 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6865]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3209]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3094]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2344]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2094]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2072]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1958]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1881]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1678]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик