Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 28 сентябрдан бошлаб Тошкентдаги "Чиғатой" спорт мажмуасида йиғинга киришгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Карима Йўлдошева шогирдлари йиғин давомида бир қатор назорат учрашувларида майдонга тушишмоқда. Жумладан, кеча 1 октябрь куни Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси "Бунёдкор" жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Учрашув "Бунёдкор" жамоасининг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Бугун футболчи қизларимиз Қибрайда "Пахтакор W" жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув соат 16:00да бошланади.
4 октябрь куни эса "Бунёдкор" жамоасига қарши яна бир назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 20-28 октябрь кунлари Бишкек шағрида Осиё чемпионати саралашида қатнашади. Саралашда вакилларимиз Қирғизистон, Гуам, Мальдив ороллари ва БАА аёллар терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади.
“Челси” январь ойида Абдуқодир Ҳусановни сотиб олишни режалаштирмоқда [3061]
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон - Эрон - 3:1 (видеошарҳ) [2309]
Шомуродовдан дубл, Норчаевдан гол: Ўзбекистон Эронни ишончли ҳисобда мағлуб этди [1988]
Эрон бош мураббийи Ўзбекистондан учралган мағлубият сабабини айтди [1848]
Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон-1 Германияга мағлуб бўлди, Ўзбекистон-2 Англияни мағлуб этди [1782]
Aichi–Nagoya-2026. 5-кун Ўзбекистон учун баракали бўлди [1736]
Осиё ўйинлари-2026: Ўзбекистон боксчилари уч жангда уч ғалаба қайд этди [1603]
Ўзбекистон Осиё ўйинларида ярим финалга йўл олди [1575]
Холанд терма жамоадаги голлари бўйича Роналдо ва Ибрагимовични ортда қолдирди [1496]
Аичи-Нагоя-2026: Шарифа Давронова олтин медални қўлга киритди [1257]













