Кириш Регистрация

Бош вазир ўринбосари спортчиларга омад тилади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бугун Миллий олимпия қўмитаси биносида ўсмирлар Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимизни расмий кузатиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Ахматджанов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиевлар иштирок этишди.

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов тадбирда сўзга чиқиб, мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларга омад тилади.

“Яқинда Жакартада бўлиб ўтган Осиё ўйинларида муваффақиятли қатнашган спортчиларимизни катта тантаналар билан кутиб олгандик. Энди эса навбат сизга келди.

Ўсмирлар Олимпия ўйинлари спортчи ва мураббийлар учун ўз имкониятини намойиш этиб, Токио-2020 Олимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш учун ажойиб имкониятдир.

Аввалги Олимпия ўйинларида ўсмирларимиз 10 та медаль қўлга киритганди. Сизлар ушбу натижани яхшилашнинг уддасидан чиқа оласизлар.

Яқинлашиб келаётган мусобақада спортчиларимизга муваффақиятлар тилаймиз. Умид қиламизки, сизларни медаллар шодаси ва янги рекордлар билан кутиб оламиз”, – деди Бош вазир ўринбосари.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:35, 02.10.2018.
Ўқилди: 1846 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.