Лондоннинг “Челси” бош мураббийи Маурицио Сарри Европа лигаси 2-турида жамоа етакчиси Эден Азарга дам беришга қарор қилди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.
Европа лигаси гуруҳ босқичи 1-турида “Челси” ПАОК устидан ғалаба қозонган эди.
Эслатиб ўтамиз, Европа лигаси 2-туридан ўрин олган “Челси” – “Види МОЛ” учрашуви 4 октябрь куни “Стэмфорд Бриж”да бўлиб ўтади.