Кириш Регистрация

Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида футбол бўлиши керак – Умид Аҳмаджонов Суперлига формати ҳақида гапирди

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Суперлига формати ўзгариши мумкинлигини таъкидлади. Бу ҳақда Аҳмаджонов “Футбол Экспресс” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтган.

“Суперлига формати 2019 йилда ҳам шундай қолади деб айта олмайман. Албатта, Бошқа вариантларни кўриб чиқамиз. Суперлигада айни вақтда 12 жамоа иштирок этяпти.

Лекин футбол миллионлар ўйини эканлигини унутмаслик керак. Ўзбекистонда футболни жуда севишади. Шунинг учун, ҳар бир вилоят ва шаҳарда футбол бўлиши керак.

Биргина Тошкентнинг ўзидан учта жамоанинг нима кераги бор? Масалан, мен Андижон халқи ўз жамоасини Суперлигада кўришни истайман. Чунки улар бунга ҳақли. Самарқандда ҳам футбол бўлиши керак.

Шу боис, биз чемпионат форматини қайта кўриб чиқамиз ва буни муҳокама қиламиз. Футболдан бутун халқимиз баҳраманд бўлиши керак.

Биз Ўзбекистон футболини юксакларга кўтариш учун меҳнат қиляпмиз. Шунинг учун чемпионатимиз тизими борасида ҳаммасини яхшилаб ўйлаб кўрганимиздан кейин, қарор чиқарамиз”

Демак, Умид Аҳмаджоновнинг сўзлари агар тасдиғини топса, кейинги мавсум Суперлигада ҳар бир вилоятдан биттадан жамоа иштирок этиши мумкин бўлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:31, 03.10.2018.
Ўқилди: 4325 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8457]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4460]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4385]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3864]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3852]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3753]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3130]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2841]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2708]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик