Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

«Тоттенхэм» «Барса»га ютқазди, «Интер»да ғалаба

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар Лигаси 2-туридан ўрин олган «Тоттенхэм» – «Барселона» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Уэмбли»да бўлиб ўтган ўйинда меҳмонлар ғалабани қўлга киритишди.

Ўйиннинг илк дақиқаларидаёқ меҳмонлар олдинга чиқиб олишди: Лионель Месси марказдан узатмани амалга оширди ва Хорди Альбани қулай вазиятга олиб чиқди, тўпга чиққан Уго Льориснинг хатосидан унумли фойдаланган ҳимоячи тўпни марказдаги Филиппе Коутиньога узатди. Бразилиялик футболчи қулай вазиятдан бўш дарвозани ишғол қилди.

28-дақиқада Коутиньо жарима майдони ичидан тўпни ортга қайтарди, у ерда Иван Ракитич тўпга тўхтатмасда зарба бериб чиройли голга муаллиф бўлди.

Иккинчи бўлим ҳам каталонияликларнинг устунлигида бошланди, бироқ гол уиш мезбонларга насиб қилди. Эрик Ламеладан узатма қабул қилиб олган Харри Кейн жарима майдонига ёриб кирди ва ҳимоячини чиройли тарзда алдаб ўтиб, дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.

Орадан кўп вақт ўтмай меҳмонлар жавоб қайтаришди: Альба чап қанотдан тезлик олди ва тўпни жарима майдони марказига узатди, у ерда Месси осонлик билан ҳисобни оширди.

66-дақиқада Эрик Ламела жарима майдони ташқарисида зарба берди, Клеман Ланглега теккан тўп тер Стеген дарвозасидан жой олди. Ўйин якунланиши арафасида рақиб жарима майдонижа ёлғиз қолдирилган Месси ўйинга нуқта қўйган голга муаллифлик қилди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида  «Интер» Эйндховенда ПСВ меҳмони бўлди. Дастлаб мезбонлар олдинга ўтиб олишди, бироқ кейинчалик Ража Найнголан ва Мауро Икардининг голларидан сўнг миланликлар ғалабани илиб кетишди.

Шу тариқа, гуруҳдаги вазият қуйидагича кўриниш олди: 1. «Барселона» (6 очко); 2. «Интер» (6); 3. «Тоттенхэм» (0); 4. «ПСВ» (0).

 

ЕЧЛ, 2-тур

Тоттенхэм Англия – Барселона Испания 2:4 (0:2, 2:2)

Голлар: 0:1 – 2 Коутиньо, 0:2 – 28 Ракитич, 1:2 – 52 Кейн, 1:3 – 56 Месси, 2:3 – 66 Ламела, 2:4 – 90 Месси.

Тоттенхэм – Льорис, Триппьер, Санчес, Дэвис, Алдервейрелд, Лукас Моура, Ваньяма (Дайер, 57), Ламела (Льоренте, 79), Уинкс, Кейн, Сон Ҳин Мин (Сиссоко, 66).

Барселона – тер Стеген, Нелсон Семеду, Лангле, Альба, Пике, Ракитич, Артур (Видаль, 87), Бускетс (Вермален, 90), Коутиньо (Рафинья, 83), Суарес, Месси.

Огоҳлантиришлар: Алдервейрелд (14), Ваньяма (41), Ламела (43), Артур (59), Бускетс (71), Кейн (74).

 ***

ПСВ Голландия – Интер Италия 1:2 (1:1, 061)

Голлар: 1:0 – 27 Росарио, 1:1 – 44 Наингголан, 1:2 – 60 Икарди.

ПСВ – Зут, Виргевер, Швааб, Тасенде, Думфрис, Перейро (Мален, 75), Росарио, Лосано, Хендрикс, Бергвейн, де Йонг.

Интер – Ханданович, Шкриньяр, де Врей, Д`Амброзио, Асамоа, Наингголан (Валеро, 86), Весино, Брозович, Перишич, Политано (Кандрева, 90), Икарди.

Огоҳлантиришлар: Ханданович (41), Д`Амброзио (45), Асамоа (86).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:04, 04.10.2018.
Ўқилди: 11240 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.