“Милан”бош мураббийи Женнаро Гаттузо “Олимпиакос”га қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.
“Патрик Кутроне “Эмполи”га қарши ўйинда жароҳати билан ўйнади, у бутунлай тайёр эмасди ва оғриқсизлантурувчи дорилар билан учрашувни ўтказди. Биз унинг жамоа учун қилаётган сайи ҳаракатларини юқори бахолаймиз.
Игуаин жароҳат олгандан кейин ҳолати яхши эмаслигини билардик лекин, у чиройли гол урди.
Биринчи бўлимда кўплаб хавфли вазиятлар уюштирган бўлишимизга қарамай жуда бўш ўйнадик. Кастильехо Игуаин каби дарвоза томон зарба бериб кўрди.
Натижадан мамнунман, аммо “Милан” бундан ҳам яхшироқ ўйнаши мумкин.Биз ярим ҳимояда хатоларга йўл қўйдик. Агар 4-4-2 услубида ўйнамоқчи бўлсак ўйнимизни яхшилашимиз лозим”, - дейди италиялик мутахассис.