Кириш Регистрация

МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов Буэнос-Айресда муҳим шахслар билан учрашди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Аргентинада ўсмирлар ўртасидаги III ёзги Олимпия ўйинлари бошланишига саноқли кунлар қолмоқда.

Нуфузли мусобақа олдидан бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. 5-6 октябрь кунлари «Olympism in action» («Олимпизм ҳаракатда») форуми ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов ҳам иштирок этди.

МОҚ Бош котиби ушбу форум давомида Осиё Олимпия Кенгаши ва Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси президенти Шайх Аҳмад ал Фаҳад ал Сабах билан учрашув ўтказди. Томонлар учрашувда 2030 йилги Осиё ўйинларини Ўзбекистонда ўтказиш масаласини муҳокама қилишди. Ўз навбатида ал Сабах яқин вақтлар ичида Ўзбекистонга ташриф буюриб, бу мавзу бўйича алоҳида учрашув ташкил қилиниши бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, Жасур Матчанов Халқаро Олимпия қўмитаси Президенти Томас Бах билан ҳам учрашди. Учрашув давомида Ўзбекистоннинг ХОҚ форумларига, нуфузли тадбирларига мезбонлик қилиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Форум дастуридан яна бир қатор масалалар ўрин олган. Жумладан, олимпизм қадриятлари ва уларнинг нафақат халқаро, балки миллий ва глобал миқёсдаги ўрни ҳақида, шунингдек, допинг масалалари, ўсмирлар Олимпия ўйинларининг ташкилий масалалари борасида ҳам фикр алмашилди.

Ушбу форум шубҳасиз спорт ташкилотлари вакиллари учун янги ғоялар ва лойиҳалар бўйича фикр алмашиш учун ҳақиқий тажриба майдони бўлиб хизмат қилмоқда.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 21:33, 05.10.2018.
Ўқилди: 2458 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.