UFC жангчиси Конор МакГрегор Ҳабиб Нурмагомедов билан жангдан олдин вазн ўлчаш маросимида иштирок этди.
30 ёшли ирландиялик спортчининг оғирлиги 154,5 фунт – 70,08 кгни ташкил этди.
Ундан аввал россиялик спортчи Ҳабиб ҳам керакли вазн: 155 фунт – 70,3 кгда тош босганди.
Расмий вазн ўлчаш маросими эртага, 6 октябрь шанба куни Тошкент вақти билан соат 05:00 да бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб ва Конор ўртасидаги жанг якшанба куни тонгги соат 07:00 га яқин бошланади.