Бундеслиганинг 7-туридан ўрин олган “Фрайбург” – “Байер” учрашувида ҳисоб очилмади.
Жамоалар бир-бирлари билан очко бўлишиб мухлисларни ҳурсанд қилишмади. “Фрайбург” турнир жадвалида 8 очко йиғиб 11-ўринда кетмоқда. “Байер” эса 7 очко билан 14-ўринда кетмоқда.
Фрайбург – Байер 0:0
Фрайбург: Шволов, Гульде (Вальдшмидт, 46), Кох, Гюнтер, Хайнц, Гондорф, Франтц (Хелер, 89), Шаллаи, Хефлер, Кюблер, Нидерлехнер (Хаберер, 38).
Байер: Градецки, Та, Драгович, Венделл, Бендер, Хавертц, Кор (Телин, 83), Брандт (Бэйли, 71), Вайзер, Аларио, Фолланд (Паулиньо, 84).
Огоҳлантиришлар: Кюблер (48), Кор (61), Хефлер (63), Гюнтер (78).