Франция чемпионатининг 9-турида "ПСЖ" "Лион"ни йирик ҳисобда мағлуб этди (5:0).
Парижликларнинг 19 ёшли ҳуумчиси Килиан Мбаппе покерга эришди.
Футболчи барча голини иккинчи бўлимда, 13 дақиқа вақт ичида урди: 61, 66, 69 ва 74-дақиқалар.
Мбаппе "ПСЖ" сафида илк марта хет-трик ва покер қилди. У ушбу мавсумда Франция чемпионатининг 5 ўйинида 8 та гол урди.