Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Шахмат Олимпиадаси иштирокчилари билан учрашув ташкил қилинди

Баҳо:
+ | -

Бундан бир неча кун олдин Грузиянинг Батуми шаҳрида 43-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ниҳоясига етган ва ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик ақл-идрок соҳиблари ҳам иштирок этишганди. 150 мамлакат вакиллари қатнашган шахмат Олимпиадаси якунларига кўра, эркаклар ва аёллар терма жамоаларимиз кучли йигирматаликка киришга муваффақ бўлгандилар.

Шу муносабат билан бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистон шахмат федерациясида мазкур Олимпиадада иштирок этган спортчиларимиз иштирокида махсус тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида Ўзбекистон шахмат федерацияси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтди. Анжуманда қатнашган оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб олдилар. Шунингдек, шахмат Олимпиадаси иштирокчилари билан суҳбатлашдилар.

«43-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида муваффақиятли иштирок этдик. Ўз гуруҳимизда биринчи бўлдик. Бундан жуда хурсандмиз. Ҳали Ўзбекистон тарихида бундай натижа бўлмаганди. Ушбу мусобақада бешинчи маротаба иштирок этдим. Қизлар билан биргаликда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилдик деб ўйлайман. Мусобақа давомида Россия, Индонезия, Франция, Руминия каби терма жамоаларга қарши ўйин ўтказдик. Баҳслар давомида россиялик рақибим устидан қозонган ғалабам чиройли бўлди», – деди шахмат Олимпиадасида иштирок этган спортчимиз Нодира Нодиржонова.

Сўнгра 13 ёшида халқаро гроссмейстерга айланган Нодирбек Абдусатторов иштирокида шахмат сеанси ташкил этилди. Унда жаҳонда энг ёш гроссмейстер бўлиш бўйича иккинчи кўрсаткични қайд этган Нодирбек шахмат мухлислари билан учрашув ўтказди.

«Грузиянинг Батуми шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиадада умумжамоа ҳисобида 16-ўринни эгалладик. Ўйлайманки, бу яхши натижа. Бундан кейинги Олимпиадаларда ҳам бундан яхшироқ натижа кўрсатиб, совринли ўринлар учун курашамиз. Мусобақада ҳар бир мамлакат ўзининг энг кучли шахматчилари билан иштирок этди. Украиналик шахматчиларга қарши учрашувлар қийин бўлди. Чунки, улар жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланадилар», – деди Нодирбек Абдусатторов.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 16:40, 10.10.2018.
Ўқилди: 2398 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5736]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5366]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4380]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3651]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3194]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2663]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2617]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2499]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2383]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2229]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик