Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Индира ўз мақсади сари дадил интилди» – Светлана Кузнецова

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, ўзбек спортига Оксана Чусовитиндек гимнастика афсонасини тайёрлаб берган мутахассис, Аргентинадаги Олимпиадада Индира Ўлмасовага мураббийлик қилаётган Светлана Кузнецова эса шогирди олдига қандай вазифа қўйгани ҳақида гапирди.

“Осиё чемпионатида иштирок этиб, лицензия қўлга киритиш Индира учун ҳақиқий муваффақият бўлганди. Кейин эса у Аргентинадаги мусобақада чиқишни эплай олиш-олмаслиги борасида тортишувлар, баҳс-мунозаралар юзага келди. Индира ўз мақсади сари дадил интилди. Биз мусобақада асосий эътиборни барқарорликка қаратгандик. Мен унинг олдига барча машқларни йиқилишларсиз амалга ошириш вазифасини қўйдим. Тўғри, у хатога йўл қўйди, лекин йиқилиб тушмади. Осиё чемпионатини ҳисобга олмаганда, бу унинг дастлабки йирик халқаро мусобақасидир.

Шуни айтишим мумкинки, Ўлмасова ёш бўлишига қарамай таҳлил қила олади ва янги машқларни бажаришга тайёр. Олдимизга катта мақсадларни қўйганмиз. Мен шундай машғулотлар ўтказишни истайманки, улар Олимпиада чемпионлари бўлишсин.

Микстдаги иштирок ҳақида гапирадиган бўлсам, биз Оксана Чусовитина жамоасига тушиб, медалсиз қайта олмасдик. Аҳир Оксана доимо медаллар қўлга киритади», – деди Светлана Кузнецова.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 16:24, 11.10.2018.
Ўқилди: 1442 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.