Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

КХДР мураббийи: «Футболда олдиндан қилинган башоратлар доим ҳам ўзини оқламайди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон – Шимолий Корея ўртасидаги ўртоқлик учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжумани иккинчи қисмида КХДР терма жамоаси бош мураббийи Ким Ёнг Жун ҳамда жамоа футболчиси Жонг Ил Гванлар журналистлар саволларига жавоб беришди.

Ким Ёнг Жун: Бу учрашув биз учун январь ойида бўладиган Осиё кубогига тайёргарлик ўйини бўлади. Биз охирги ўйинимизни май ойида Гонк Конг терма жамоасига қарши ўтказган эдик. Таъкидлаш жоиз, бу йил терма жамоамизга номзод ўйинчиларни кўп маротаба клублардан чақириб олишни эп кўрмадик.

Чунки уларнинг клублари халқаро ўйинларда қатнашишмоқда ва футболчилар етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Ўртоқлик ўйинидан олдин жамоангизни ўйинларини кузатдик. Терма жамоангиз ўйинга аъло даражада тайёр деб ўйлайман. Ким яхши ўйнаса ўша жамоа ғалаба қозонади. Футболда олдиндан қилинган башоратлар доим ҳам ўзини оқламайди.

Биз ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Осиё кубогига тайёргарлик кўраётганимиз сабабли агарда ғалаба қозонсак, жамоа футболчиларининг кайфиятини кўтарилиб руҳиятига ижобий таъсир кўрсатади. Осиё кубогида кучли жамоалар иштирок этишади. Агар биз чорак финалга етиб борсак, бу биз учун ижобий натижа ҳисобланади.

Жонг Ил Гван: Бу учрашувда биз якдил жамоа сифатида яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Швейцария клубига таклиф этилишимга сабаб ўтган йили Японияда бўлиб ўтган халқаро мусобақада яхши иштирок этиб ўйинда хет-трик қайд этганим бўлса керак.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:54, 13.10.2018.
Ўқилди: 6917 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4870]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4371]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4253]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3293]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2805]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2588]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2289]

Родри операция қилинади [1799]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1775]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади [1681]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик